Хорижлик талабалар НамМҚИ билан танишди
НамМҚИ медиа маркази ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган мулоқот аввалида медиа марказ томонидан тасвирга олинган ҳиндистонлик талабалар ҳақидаги лавҳа намойиш этилди.
Институт хорижий тиллар кафедраси мудири Сайфулбот Аъзамов НамМҚИ делегациясининг яқинда Ҳиндистонга амалга оширган сафари ҳақида ҳикоя қилди.
Шундан сўнг талабалар инглиз ва ўзбек тилларида ўзаро мулоқотга киришди.
Дебат давомида икки мамлакат таълим тизимининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёшларни қизиқтираётган шахслар ва мавзулар ҳақида сўз борди.
Тадбир якунида бундай мулоқотларни доимий йўлга қўйиш борасида келишувга эришилди.