НамМҚИ талабалари Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалиёт ўтайди
НамМҚИ талабалари Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалиёт ўтайди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ОТМлар ректорлари билан ўтказган видеоселекторида муҳандис кадрлар тайёрлаш бўйича берган топшириқларини ижросини бажариш мақсадида Тошкентда ҳамкорлик учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раисининг кадрлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Султонмурод Шерматов, НамМҚИ ўқув ишлари бўйича проректори Қаҳрамон Иноятов, институт «Фойдали қазилмалар ва қайта ишлаш технологиялари» кафедраси мудири Баҳодир Маъмуров иштирок этди.
Учрашув давомида 2025 йилдан институт профессор- ўқитувчиларининг стажировкаларини ташкиллаш ва талабалар ўқув амалиётини мазкур нуфузли корхонада ўташи бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.