НамМҚИ бўлим бошлиғи Остонадаги минтақавий семинарда маъруза қилди
НамМҚИ бўлим бошлиғи Остонадаги минтақавий семинарда маъруза қилди
Институт илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Дилшодбек Абдуваҳобов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, Евроосиё, Япония ва Қозоғистон патент идоралари ҳамкорлигида 15 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган минтақавий семинарда иштирок этмоқда.
Вакилимиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази делегацияси таркибига киритилган.
Дилшодбек Абдуваҳобов “Qazpatent” бош офисида бўлиб ўтаётган анжуманда "Институтда илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги ва уларнинг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, институтда "Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази" фаолияти ҳамда келгуси йилдаги режалар ва таклифлар билан ҳам ўртоқлашди.
Мазкур семинар жорий йил 6 декабрь куни ўз якунига етади.