“Конституция—эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови”
Вилоят ҳокими "Конституция сайли"да ташкил этилган институт кўргазмаси билан танишди
“Конституция—эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови” шиори остида Наманганда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Бугун вилоят театри биносида бўлиб ўтган тантанали тадбир ҳам айнан бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланди.
Тадбир театр олдидаги хиёбонда ташкил этилган "Конституция сайли" билан бошланди. Вилоят ҳокими ушбу сайлда иштирок этди ва бу ерда ташкил этилган Наманган муҳандислик-қурилиш институти кўргазмаси билан танишди.
Институт мутасаддилари ва талабалари билан мулоқот чоғида вилоят ҳокими институт кутубхонасининг бугунги ҳолати билан қизиқди ва ҳамроҳларига “Бу мен таҳсил олган институт, шу учун у ердаги ўзгаришлар мен учун доимо қизиқ” дея изоҳ берди.